Асосий қисмга ўтиш
qanchachiqadi.uz

Махфийлик сиёсати

Кучга кирган сана: 29.09.2026. Бу саҳифа qanchachiqadi.uz сайтидан фойдаланганда қандай маълумотлар йиғилишини тушунтиради.

Калкуляторга киритилган маълумотлар

Ҳисоб-китоб браузерингизнинг ўзида бажарилади. Киритган суммалар, нархлар ва бошқа рақамлар бизнинг серверга юборилмайди ва сақланмайди. Рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди, исм, телефон ёки электрон почта сўралмайди.

Валюта курслари

Курсларни янгилаш учун браузерингиз Марказий банк сайтига (cbu.uz) сўров юборади. Бу сўровда киритган рақамларингиз бўлмайди, лекин Марказий банк сервери IP манзилингизни кўради, ҳар қандай сайт очилганда бўлгани каби.

Сервер журналлари

Ҳостинг провайдери одатдаги техник журналларни сақлайди: IP манзил, браузер тури, очилган саҳифа ва вақт. Улар сайтнинг ишлашини таъминлаш ва ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун ишлатилади.

Цоокие файллар ва реклама

Ташрифларни таҳлил қилиш учун Google Аналйтицс ва Yandex Метрика ишлатилади. Улар қайси саҳифалар очилгани, қурилма ва браузер тури, тахминий жойлашув ва сайтда ўтказилган вақт ҳақида умумлашган маълумот йиғади. Калкулятордан фойдаланилгани қайд этилади, лекин киритилган рақамлар бу хизматларга юборилмайди.

Сайт реклама ҳисобига ишлайди ва реклама тармоқларидан (масалан, Google AdSense) фойдаланиши мумкин. Статистика ва реклама хизматлари цоокие файллар ва шунга ўхшаш технологияларни ўрнатади.

  • Google каби учинчи томон провайдерлари сизнинг шу ва бошқа сайтларга олдинги ташрифларингиз асосида реклама кўрсатиш учун цоокие файллардан фойдаланади.
  • Мослаштирилган рекламани Google реклама созламаларида ўчириб қўйишингиз мумкин. Бошқа провайдерларнинг цоокие файлларидан aboutads.info орқали воз кечиш мумкин.
  • Цоокие файлларни браузер созламаларида исталган вақтда ўчириш ёки блоклаш мумкин.

Бошқа сайтларга ҳаволалар

Саҳифаларда қонун ҳужжатлари ва бошқа манбаларга ҳаволалар бор. Улар ўз махфийлик сиёсатига эга, биз уларнинг ишига жавоб бермаймиз.

Сиёсатдаги ўзгаришлар

Сиёсат ўзгарса, янги матн шу саҳифада эълон қилинади ва кучга кирган сана янгиланади. Саволлар бўлса, бизга ёзинг.