Асосий қисмга ўтиш
qanchachiqadi.uz

Коммунал тўловлар қанча чиқади?

Ҳудудни танланг ва ойлик сарфни киритинг: натижада ҳар бир хизмат учун сумма ва умумий тўлов. Свет ва газ учун 2026 йил 1 июндан амалдаги поғонали тарифлар, сув ва чиқинди учун ҳудудингиз тарифлари.

Янгиланган:

Сув, канализация ва чиқинди тарифлари ҳудудга боғлиқ. Свет ва газ бутун республикада бир хил.

Уй тури
кВт·соат

Ижтимоий норма 200 кВт·соат, ундан юқориси қимматроқ поғоналарда.

м³
Қайси ой учун

Норма 100 м³, ундан юқориси қимматроқ.

м³
м³
м²

Марказий иситиш, фақат мавсумда (одатда октабр–апрел). Мавсум бўлмаса 0 қолдиринг.

/ 20

Чиқинди ва ҳисоблагичсиз сув шу бўйича ҳисобланади.

qanchachiqadi.uzКоммунал тўловларТошкент шаҳри тарифлари, ҚҚС биланТарифлар текширилган: 05.10.2026
Свет200 кВт·соат × 650 + 50 кВт·соат × 900
175 000 сўм
Газ80 м³ × 1 100
88 000 сўм
Совуқ сув ва канализация10 м³ × 1 568 + канализация 13 м³ × 1 120
30 240 сўм
Иссиқ сув3 м³ × 8 928,67
26 786 сўм
Чиқинди3 киши × 8 400
25 200 сўм
Ойига жами
345 226 сўм

Свет ва газ тарифлари бутун республика учун. Сув, канализация ва чиқинди танланган ҳудуд бўйича; иссиқ сув ва марказий иситиш фақат Тошкент шаҳрида ҳисобланади. Имтиёзлар ҳисобга кирмайди.

Электр энергияси тарифлари (01.06.2026 дан)

Аҳоли учун тариф поғонали: ойига 200 кВт·соатгача ижтимоий норма бўйича, ундан юқориси қимматроқ. Ҳар бир поғона ўз нархида ҳисобланади: масалан, 250 кВт·соат учун 200 × 650 + 50 × 900 сўм. Газ ўтказилмаган, электр плитали кўп қаватли уйларда тарифлар икки баравар кам. Тарифлар йилига бир марта, 1 майдан, 10% дан кўп бўлмаган ҳолда индексация қилинади (ВМҚ-194).

Ойлик сарф, кВт·соатОддий уйларЭлектр плитали уйлар
200 гача650325
201–500900450
501–1 0001 100550
1 001–5 0001 600800
5 001–10 0001 900950
10 000 дан юқори2 2001 100

Газ тарифлари (01.06.2026 дан)

Норма мавсумга боғлиқ: ноябр–февралда ойига 500 м³, бошқа ойларда 100 м³ (Қорақалпоғистон ва Хоразмда қиш нормаси октабрдан). Норма ичида 1 100 сўм/м³, ундан юқориси поғоналар бўйича.

Ойлик сарф, м³Ноябр–февралБошқа ойлар
норма ичида (100 / 500 м³)1 1001 100
нормадан 2 500 м³ гача2 0002 000
нормадан 5 000 м³ гача2 3002 300
нормадан 10 000 м³ гача2 7002 700
нормадан 10 000 м³ дан юқори3 3003 300

Сув, канализация ва чиқинди тарифлари ҳудудлар бўйича

Сув ва канализация тарифларини вилоят Кенгашлари, чиқинди тарифини ҳокимликлар белгилайди, шунинг учун улар ҳудудга қараб 2–3 баравар фарқ қилади. Жадвалда вилоят маркази тарифлари, ҚҚС билан; туманларда чиқинди баъзан арзонроқ. Юлдузча: расмий қарор матни топилмаган, матбуот маълумоти.

ҲудудСув, сўм/м³Канализация, сўм/м³Чиқинди, сўм/кишиСув тарифи санаси
Тошкент шаҳри1 5681 1208 40009.12.2023
Тошкент вилояти3 4721 68010 86403.10.2026
Андижон1 8481 8486 700 / 6 20001.06.2025
Бухоро*4 4804 2565 600 / 4 48001.07.2025
Жиззах5 0402 2406 72014.04.2026
Қашқадарё3 9203 3606 160 / 6 93511.05.2025
Навоий*3 9202 0167 90001.09.2025
Наманган*3 9208965 60022.03.2024
Самарқанд3 1362 1289 500 / 8 00001.04.2025
Сурхондарё5 9363 2488 96002.06.2025
Сирдарё5 0401 3444 48010.07.2025
Фарғона3 4487287 500 / 6 50001.05.2025
Хоразм5 0402 0726 70005.06.2025
Қорақалпоғистон4 7042 2124 50801.06.2025

Иссиқ сув, иситиш ва ҳисоблагичсиз нормативлар (Тошкент)

ХизматТариф, ҚҚС билан
Совуқ сув, ҳисоблагич бўйича1 568 сўм/м³
Канализация (совуқ ва иссиқ сув ҳажмига)1 120 сўм/м³
Сув ва канализация ҳисоблагичсиз, хонадон49 019,6 сўм, киши бошига ойига
Сув ва канализация ҳисоблагичсиз, хусусий уй37 063,6 сўм, киши бошига ойига
Иссиқ сув, ҳисоблагич бўйича8 928,67 сўм/м³
Иссиқ сув ҳисоблагичсиз52 303,39 сўм, киши бошига ойига
Марказий иситиш, мавсумда241,44 сўм, 1 м² учун суткасига
Чиқинди олиб кетиш (Maxsustrans)8 400 сўм, киши бошига ойига

Тошкентда сув тарифлари 09.12.2023 дан, иссиқлик ва иссиқ сув 12.11.2025 дан, чиқинди 2024 йилдан. Ҳисоблагичсиз нормативлар ва марказий иситиш тарифлари бошқа ҳудудлар учун топилмади, шунинг учун улар фақат Тошкент учун ҳисобланади.

Бошқа ҳудудлар учун коммунал тўловлар

Манбалар

Кўп сўраладиган саволлар

Ижтимоий норма нима?

Бу арзон тарифда ҳисобланадиган ойлик ҳажм: свет учун 200 кВт·соат, газ учун қишда 500 м³, бошқа ойларда 100 м³. Ундан ортиқ сарф қимматроқ поғоналарда ҳисобланади, лекин фақат ортиқча қисми: нормагача бўлган ҳажм арзон тарифда қолади.

Тарифлар қачон ўзгаради?

Свет ва газ тарифлари йилига бир марта, 1 майдан, инфляцияга қараб ва 10% дан ошмаган ҳолда индексация қилинади. Охирги ўзгариш 2026 йил 1 июнда бўлди, кейингиси 2027 йил май–июнда кутилади.

Имтиёзлар ҳисобга кирадими?

Ё‘қ. Уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганларга компенсация, кам таъминланган оилаларга норма устидан сарфнинг бир қисмини қоплаш алоҳида тартибда берилади. Калкулятор тўлиқ тариф бўйича ҳисоблайди.

Нега менинг ҳисобим бошқача?

Ҳисоблагич кўрсаткичлари ойнинг бошқа кунларида олиниши, олдинги ой қарзи ёки аванс бўлиши мумкин. Сув ва чиқинди тарифлари вилоят ичида ҳам шаҳар ва туманларда фарқ қилиши мумкин. Свет ва газ учун тариф бутун республикада бир хил, поғоналарни шахсий кабинетда текширинг.

Вилоятимда сув тарифи бошқача бўлса?

Жадвалда вилоят маркази тарифлари. Айрим туманлар ва шаҳарларда Сувтаъминот филиаллари бошқа тариф қўллаши мумкин. Аниқ тарифни квитансияда ёки ҳудудий Сувтаъминот сайтида текширинг.

Ҳисоб тарифлар бўйича маълумот учун. Аниқ сумма коммунал корхона ҳисобида.